Ўзбекистонда 9 ойда иш ҳақи 12,6 фоизга ошгани айтилди

Йил бошидан бери ўтган 9 ой ичида Ўзбекистонда иш ҳақи 12,6 фоизга кўтарилди. 13 октябрь куни Вазирлар маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда мана шундай рақам эълон қилинди.

Вазирлар маҳкамасининг билдиришича, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет соҳаси ишчилари ойлиги, пенсия, ижтимоий тўловлар ва стипендиялар миқдори яна 15 фоизга кўтарилган.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда минимал иш ҳақи миқдори 149 минг 775 сўмни ташкил қилмоқда.

2015 йилда Ўзбекистон ҳукумати ойли иш ҳақлари миқдори 21,9 фоизга ўсгани ҳақида билдирган эди.