Эртага Ислом ҳамкорлик ташкилотига раислик ваколати Ўзбекистонга ўтади

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари гуруҳи.

Эртага Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бошланади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўрнибосари Ғайрат Фозиловнинг маҳаллий матбуотга билдиришича, 18-19 октябрь куни ўтадиган сессияда ташкилотга аъзо 26 давлат ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.

Йиғишида Ислом ҳамкорилк ташкилоти бош котиби Ияд амин Маданий, Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажжор, АҚШ, Франция, Италия, Британия ва Швейцария вакиллари, БМТ, ЕХҲТ, Араб давлатлари Лигаси каби ташкилотлар расмийлари ҳам қатнашиши кутилмоқда.

18 октябрь куни йиғилиш бошланиши билан ташкилотга раислик ваколати Ўзбекистонга топширилади. Бунгача ташкилотга Қувайт раҳбарлик қилиб келган эди.

Анжуманда Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.