Тошкент ва Кобул экстрадиция тўғрисида битим имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон 17 октябрь куни экстрадиция тўғрисида битимга қўл қўйди.

Шартнома Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкентга келган Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний ўртасида имзоланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув чоғида икки давлат бош дипломатлари икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилганлар.