Тошкентда бугун иситиш мавсуми бошланади

Ўзбекистон пойтахтида кўп қаватли уйларга 20 октябрдан бошлаб иссиқлик берила бошланади. Бу тўғрида Тошкент шаҳар ҳокимияти қарори эълон қилинди.

Қарорда айтилишича, 18 октябрда Тошкентда кучли қор ёғиши муносабати билан 19 октябрдан бошлаб иситиш мавсуми бошланади.

Бугун иссиқлик ижтимоий соҳа биноларига, яъни мактаблар, тиббиёт муассасалари кабиларга берилади. Эртадан бошлаб эса кўп қаватли уйлар ҳам иссиқлик тармоғига қўшилади.

Ўзбекистонда қабул қилинган тартиб қоидага биноан Тошкентда иситиш мавсумининг бошланиши об-ҳавога боғлиқдир. Агар 5 кун давомида ҳаво +8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсуми бошланади.