Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси жамоатчилик фикрини ўрганмоқда

Бухоро Ғиждувон бозорида 2015 йили олинган сурат. Сотувчи аёлни солиқчилар ушлади.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси шу кунларда жамоатчилик фикрини ўрганиш учун ижтимоий сўров ўтказмоқда.

Қўмита матбуот хизматига кўра,2016 йил 15 октябридан 1 ноябригача ўтказиладиган сўровда асосий эътибор, давлат солиқ хизмати органларининг асосий фаолият йўналишлари, шу жумладан, сўнги йилларда давлат солиқ хизмати органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсири, кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун яратилган шарт-шароитлар шунингдек, респондентларнинг коррупсиянинг олдини олиш борасидаги таклиф-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.

Айтилишича, сўровда иштирок этганлар билдирган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилади, камчиликларни бартараф этиш, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.