Япония Ўзбекистонга наркотикларга қарши курашда ёрдам беради

Япония Ўзбекистонга Афғонистондан олиб ўтилаётган наркотикларга қарши курашиш учун 2,5 миллион долларга яқин миқдорда кўмак кўрсатади.

Лойиҳа доирасида накроткиларга қарши курашиш учун идоралараро мобил гуруҳлар ташкил этилади. Мазкур лойиҳа БМТнинг наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси кўмагида амалга оширилади.

Бу борада БМТ бошқармаси ҳамда Япония ҳукумати ўртасида Тошкентда 20 октябрь куни БМТнинг Марказий Осиё ваколатхонасида шартнома имзоланди.

”Ўзбекистонда афғон наркотикларига қарши идоралараро мобил гуруҳларни ташкил этиш орқали курашиш” лойиҳасининг асосий ижрочилари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари бўлади.