Ўзбекистонда аҳоли сони тўққиз ойда 400 мингга кўпайди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда аҳоли сони 2016 йил 1 октябрига келиб 31 миллион 977 минг 100 кишини ташкил этди. Бу мамлакатдаги табиий ўсиш жорий йил бошидан буён 1,3 фоизни ташкил қилганини англатади.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, қарийб 32 миллионга етган аҳолининг 50,6 фоизи шаҳарларда, 49,4 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.

Қўмита матбуот хизмати жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари орасида Ўзбекистонда 532 минг 400 нафар чақалоқ дунёга келгани, бу вақт оралиғида 108 минг 900 нафар ўзбекистонлик оламдан ўтганини хабар қилади.