3-4 ноябрда Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб, довул эсиши, сел келиши кутилмоқда

2014 йил, 30 майида Тошкентда қуйган жаладан кейинги вазият.

"Ўзгидромет" расмий сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда, 3-4 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 ноябрь кундузи ва кечқурун ҳамда 4 ноябрь тонгида республиканинг айрим туманларида ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилиши кутилмоқда.

3 ноябрь кундузи ҳаво ҳарорати кескин пасайишни бошлайди, 4-5 ноябрда ҳаво кечаси 0-2 даража илиқ, вақти-вақти билан 1-2 даража совуқ бўлиши, кундузи эса, 5-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

3-4 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел кетиши хавфи борлиги маълум қилинган.