Ўзбекистонда президент сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТнинг тўлақонли миссияси иш бошлади

Иллюстратив сурат.

Шу йилнинг 2 ноябридан Ўзбекистонда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг президент сайловини кузатиш бўйича миссияси иш бошлади.

Бу ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистон юборилган илк тўлақонли миссиясидир.

ЕХҲТ ДИИҲБ 2004 ва 2014 йиллардаги парламент сайловлари, 2007 ва 2015 йиллардаги президент сайловларига чекланган миссиясини жўнатган бўлса, 2009 йилдаги парламент сайловларига баҳоловчи миссияни юбориш билан чекланганди.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТга аъзо 13 мамлакат вакилларидан иборат 17 кишилик кузатувчилар миссияси асосий гуруҳини рўйхатга олгани ҳақида хабар қилинганди. Бундан ташқари, миссия таркибига 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи ва 250 нафар қисқа муддатли кузатувчилар киритилган.