Мирзиёев ва Назарбоев телефон орқали суҳбатлашди

Чапдан ўнгга: Ўзбекистон бош вазири Ш.Мирзиёев, Ислом Каримовнинг беваси Т.Каримова ва Қозоғистон президенти Н.Назарбоев, Самарқанд, 2016 йил 12 сентябри.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев 3 ноябрь куни телефон орқали суҳбатлашиб, сиёсий, иқтисодий ҳамда гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.

ЎзАнинг билдиришича, қозоқ томони ташаббуси билан ўтказилган телефон суҳбати чоғида томонлар ўзбек-қозоқ савдо-иқтисодий алоқаларидаги муаммоларни ҳам тилга олган.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга бир қатор масалаларни ҳам муҳокама қилди.