Иркутскда заргарлик дўконини таламоқчи бўлган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Россиянинг Иркутск вилоят суди заргарлик дўконига қалбаки қурол билан ҳужум қилган Ўзбекистон ватандошини икки йил 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд матбуот хизматига кўра, 38 ёшли ўзбекистонлик жазони аҳлоқ тузатиш колониясида ўтайди.

Ўзбекистон ватандоши 2016 йилнинг баҳорида заргарлик дўконига маст аҳволда кириб, сотувчидан олтин тақинчоқлардан бирини кўрсатишни сўраган. Шундан сўнг у 36 минг сўмлик тақинчоқни танлаб олиб, сотувчига қалбаки қурол билан таҳдид қилган. Шу пайтда ўзбекистонлик қўриқчилик агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Қамоққа ҳукм қилинган Ўзбекистон ватандоши 2014 йилдан бери Иркутскда меҳнат муҳожирлигида бўлиб келган.