Каттақўрғон шаҳри ва Оқдарё туманига янги ҳокимлар тайинланди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг сайтига таяниб, маҳаллий сайтларнинг хабар қилишича, Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилган ва Баҳодир Сафиюлаевич Садуллаев вилоят ҳокими тавсиясига кўра, шаҳар ҳокими этиб тасдиқланган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Рахмонов Шухрат Жайнар ўғли ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Пирматбой Усаров Оқдарё тумани тумани ҳокими этиб тасдиқланган

Нурали Бердибаев ўз аризасига биноан, туман ҳокими вазифасидан озод этилган.