Кемерово ва Красноярскда ўзбек муҳожирларига ёрдам телефони ишга туширилади

Россияда қор кураётган меҳнат муҳожирлари.

Россиянинг Кемерово вилояти ва Красноярск ўлкасида Ўзбекистон ватандоши бўлган меҳнат муҳожирларига кўмак кўрсатиш бўйича ишонч телефонлари жорий этилади.

“Даракчи” газетасининг 9 ноябрь куни хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегациясининг Россияга сафари доирасида маълум қилинган.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бу ишонч телефонларига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари ёки муаммоли масалаларни ҳал этишда кўмак сўрашлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари мазкур ҳудудлардаги нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўзбек меҳнат муҳожирларининг касбий малакасини ошириш ёки бошқа касбларга ўргатиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Кемеровода эса Ўзбекистон делегацияси “Ўзбек маҳаллий миллий-маданий автономияси” нодавлат ташкилоти вакиллари билан учрашиб, бу ерда ишлаётган ўзбек муҳожирларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида сўзлашилган