Ўзбек - Қирғиз чегарасидаги яна 14та ҳудуд масаласида позициялар аниқланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги 56 та баҳсли ҳудуд масаласида ўз позицияларини аниқлаб бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 8 ноябрдан 13 ноябргача Фарғонада ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш бўйича давлатлараро комиссиянинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.

Учрашувда аввал келишилмаган 14та баҳсли ҳудуд масаласи муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳи 7 та ҳудуд масаласида ўзаро позицияларини келишиб олди.

“Шундай қилиб 13 ноябрь ҳолатига кўра, томонлар позицияси ўзаро мос келаётган ҳудудлар сони 56тага етди”, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Ўтган ойда давлатлараро комиссия чегарадлаги 40дан ортиқ баҳсли ҳудуд масаласида ўзаро позицияларини очиқлаган эдилар.