Тошкентда Ўзбекистон-Тожикистон чегара масалалари муҳокама қилинди

Тожик чегарачилари.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 15-18 ноябрь кунлари чегараларни аниқлаш бўйича ўзбек-тожик давлатлараро комиссяси Тошкентда музокаралар олиб борганини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон - Тожикистон чегарасининг аниқланган участкаларини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалалари ҳамда айрим келишилмаган чегара ҳудудлари масаласи муҳокама қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 16 ноябрь куни Тожикистон ташқи ишлар вазирининг муовини Маҳмадшариф Ҳақдодни қабул қилгани хабар берилганди.

Дипломатлар учрашуви чоғида Ўзбекистон-Тожикистон алоқаларига оид қатор масалалар, жумладан, чегара делимитацияси ва демаркацияси масаласи муҳокама қилинган.