“Ялла” гуруҳи раҳбари Фаррух Зокиров амалиётга ётқизилди

Фаррух Зокиров.

“Ялла” гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров оғир амалиётни бошдан кечирди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги маҳаллий нашрлар хабар қилмоқда.

Ҳозирда қўшиқчи Тошкентдаги махсус жарроҳлик марказида даволанаяпти. Айтилишича, бир неча йил муқаддам шифокорлар Фаррух Зокиров ўтида тош топганлар. Тош тушириш амалиёти 14 ноябрь куни бўлиб ўтган.

Олти республикадан халқ артисти унвонини олган Фаррух Зокиров бу йил 70 ёшга тўлган.