Тошкентда сайлов куни жамоатчилик траспорти текинга ишлайди

Ўзбекистонда президент сайлови ўтказиладиган 4 декабрь куни пойтахт Тошкентда барча автобуслар ва метрополитен йўловчиларга кун давомида бепул хизмат кўрсатади.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, бу тадбир “Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида” ўтказилмоқда.

Хабарда сайлов куни жамоатчилик траспорти тонгги соат 5 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлаши қайд этилган.