Янги туғилаётган чақалоғини сотаётганда қўлга тушган андижонлик она жазоланди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Шаҳло Қосимова (хабардаги барча исмлар ўзгартирилган) эндигина туғилган қиз чақалоғини 6,1 млн. сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси ўзининг расмий сайтида.

Айтилишича, инцидент Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази олдида юз берган бўлиб, Дилдора Муинова чақалоғини фуқаро Шаҳло Қосимовага сотмоқчи бўлган.

Воқеа қачон содир бўлгани хабарда айтилмаган.

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси ўзининг расмий сайтига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа тумани суд ҳукми билан қилмишига яраша жазо тайинланди.