БМТ бош котиби Шавкат Мирзиёевни президентликка сайлангани билан табриклади

БМТ бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайлангани билан қутлади. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар қилади.

“Бош котиб сайловдан сўнг мамлакатда барқарор ривожланишни таъминлаш учун барча сиёсий кучларни биргаликда ишлашга чақиради”, дея билдирди Бан Ки Муннинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик.

Бан Ки Мун БМТ бош котиби лавозимида жорий йил охиригача ишлайди. 2017 йил 1 январидан бу лавозимни Португалия собиқ бош вазири Антонио Гуттериш эгаллайди.