Ўзбекистоннинг ҳар бир туман ва шаҳарида "Халқ қабулхоналари" ташкил этилиши айтилди

"Халқ билан мулоқот"ни Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бошлаб берган.

"Халқ қабулхоналари"ни ташкил этиш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлашимиз зарур", деди Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, 4 декабрда ўтказилган президент сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев. Мамлакат Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда.

Йиғилишда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев томонидан кириб келаётган 2017 йил юртимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилди.