Тошкентда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси иш бошлади

Ўзбекистон Сенати биноси.

13 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 10.00 да Ўзбекистон пойтахтида Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси иш бошлади.

Ялпи мажлис муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек, 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалалар киритилган.

Сўнгги хабарларга кўра¸ Сенат Ўзбекистон давлат бюджетини мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1 фоизи миқдоридаги дефицит билан қабул қилган.

Бугунги мажлис кун тартибига “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда бошқа қонунлар киритилган.