Мирзиёев Сирдарё вилоят ҳокимини алмаштирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент девонида масъул ходим вазифасида ишлаган Ғофуржон Мирзаевни Сирдарё вилоятига ҳоким этиб тайинлади. Президентнинг мазкур фармони 15 декабрь куни имзоланган.

Мирзиёевнинг бошқа бир фармони билан Ойбек Ашурматов Сирдарё вилоят ҳокими лавозимидан озод этилган. “Бошқа ишга ўтгани муносабати билан” ҳокимликдан бўшатилган Ашурматов бу лавозимда 2010 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабаридан англашилишича, вилоятнинг янги ҳокимини сирдарёликларга халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг кечаги сессиясида Шавкат Мирзиёевнинг ўзи тақдим қилган.