Мирзиёев 179 кишига Ўзбекистон ватандошлигини берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унда Ўзбекистонда яшаётган 179 кишига фуқаролик берилгани қайд этилади.

Узоқ йиллардан бери матбуотда илк бор эълон қилинаётган “янги ватандошлар рўйхати”да Ўзбекистоннинг минтақадаги қўшнилари бўлмиш Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон каби мамлакатлар ватандошларини учратиш мумкин. Рўйхатдаги кишиларнинг аксариятини эса Ўзбекистон ҳудудида туғилган, бироқ “фуқаролик тўғрисида”ги қонун кучга кирган пайтда турли сабабларга кўра бошқа мамлакатлар ҳудудида бўлган шахслар ташкил этади.

Президент фармонида бу кишилар Ўзбекистон конституциясининг 93-моддаси 22-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 17- ва 30-моддалари асосида ватандошликка қабул қилинганлиги таъкидланган.