Арча байрамида 11 минг болага президент совғаси берилади

Ўзбекистон, бозорда безалган арча.

Тошкентда президент совғаларини вилоятларга жўнатиш тадбири ниҳоясига етди. Президент совғалари ота-онасиз қолган ва давлат томонидан тарбияланаётган болаларга Янги йил байрамида тақдим этилади.

Ўзбекистон маориф вазирлигига кўра, мазкур тадбирларда 11 минг болага президент совғалари улашилади.

Президент совғаси 12 номдаги дарслик, ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликдан иборат.

Президент арчаси жорий йилда республиканинг барча ҳудудларида 29-30 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентда президент арчаси анъанага мувофиқ “Туркистон” саройида 29 декабрь куни ўтказилади.