Президент маслаҳатчиси Шарапов туризм соҳасига раҳбар этиб тайинланди

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Анвар Шарапов.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон президентининг Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган Анвар Шарапов президент Шавкат Мирзиëев буйруғи билан Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари этиб тайинланди.

Маҳаллий нашрларга кўра¸ Ўзбекистон президентининг бу тайинлов ҳақидаги фармонига 14 декабрь куни имзо чекилган.

2 декабрь куни Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга қўл қўйган эди.

Туризм соҳасини мамлакат иқтисодининг стратегик секторига айлантириш назарда тутилган ушбу фармонга мувофиқ “Ўзбектуризм” миллий компанияси фаолияти тўхтатилиб¸ унинг ўрнида Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.