Ўзбекистонда 2 январь дам олиш куни бўлади

Ўзбекистон, бозорда безалган арча.

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 2 январи дам олиш куни бўлади. Бу тўғридаги фармойишни президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни имзолади.

"Фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан 2017 йил 2 январь — душанба дам олиш куни деб эълон қилинсин", — дейилади фармойишда.