Тошкентда квартиралар нархи бир йилда 17 фоизга арзонлади

Тошкент иккиламчи квартира бозорида 2016 йил давомида таклиф этилган ўртача нархлар 17 фоизга арзонлади.

Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси маълумотларига таяниб, «Газета.uz" сайти хабар қилди.

Панель уйлардаги хонадонларнинг ўртача нархи 18,2 фоизга арзонлаган бўлса, ғиштли уйлардаги квартиралар нархи 16,2 фоизга пастлаган.

Декабрда иккиламчи турар-жой учун таклиф этилган ўртача нархлар ноябрь даражасида қолди — 552 ш. б. (ғишт — 585, панель — 526). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 535 ш. б. (-1%), икки хонали — 539 (ўзгаришсиз), уч хонали — 573 (ўзгаришсиз), тўрт хонали — 569 (-2%).