Ўзбекистонда илк бор Прокуратура ходимлари куни нишонланди

Ўзбекистон Бош прокуратураси сайти

8 январь куни Ўзбекистонда илк бор Прокуратура органлари ходимлари куни нишонланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

1992 йилнинг 8 январида марҳум президент Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида" фармон қабул қилган эди. Орадан 25 йил ўтиб, "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ходимлари куни тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.

Байрам арафасида прокуратура органлари вакиллари билан учрашган президент Мирзиёев келгусида соҳа вакиллари иши самарадорлигини ошириш мақсадида 2017 йилдан бошлаб, жойлардаги прокурорларнинг иши рейтинг тизимида баҳоланишини билдирди.