Ўзбекистонда 2016 йилда 503та қўшма корхона ташкил этилди

Ўзбекистонда 2016 йилда хориж сармоясига эга бўлган 503та янги корхона иш бошлади.

Статистика бўйича давлат қўмитасининг хабар беришича, янги корхоналарнинг 351таси Тошкент шаҳрида, 45таси Тошкент вилоятида, қолганлари эса Самарқанд, Андижон ва Фарғонада ташкил этилган.

Янги корхоналарнинг 102таси Россия, 95 таси Хитой, 55 таси Жанубий Корея, 35 таси Британия, 33 таси Қозоғистон, 31таси Туркия, 21таси Ҳиндистон, 14таси Эрон ва 10таси Озарбайжон сармоясига эга.

Корхоналарнинг 237таси маҳсулот ишлаб чиқариш, 88 таси савдо, 42таси қурилиш соҳасида фаолият юритмоқда.

2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хориж сармоясига эга корхоналар сони 5 мингтага етди.