"Навоий"да 8 йилда 900 тагина иш ўрни яратилди

Навоий шаҳри маркази

“Навоий” эркин иқтисодий ҳудудида 8 йилда ҳаммаси бўлиб 24 тагина лойиҳа амалга оширилган бўлиб, бу лойиҳаларда бевосита чет эл сармоялари улуши ўта кичикдир. Бу ҳудудда 8 йилда 900 кишигина ишга жойлаштирилган. Ишлаб чиқариш ҳажми эса, ўтган йили 24% га қисқариб кетди.

Бу маълумотларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг 14 январда ўтказилган кенгайтирилган мажлисида қилган чиқишида очиқлади.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев 12 январ куни имзолаган қарор билан Ўзбекистонда яна тўртта эркин иқтисодий ҳудуд (ЭИҲ) барпо этиладиган бўлди: Самарқанд вилоятидаги «Ургут», Фарғонадаги «Қўқон» ва Бухородаги «Ғиждувон» ҳудудига энди Хоразмдаги «Хазорасп» ЭИҲ қўшилди. Тегишли қарор президент Хужжат давлат раҳбари матбуот хизматининг сайтида эълон қилинган.

Қарорга биноан, ЭИҲларнинг асосий вазифа ва йўналишлари ташқи бозорда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини боса оладиган замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида хорижий ва маҳаллий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилиш; Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс имкониятларини таъминлашдир.