Сирдарёда экскаваторларни таъмирлаш заводи очилади

Иллюстратив сурат

Сирдарё шаҳридаги "Ўзтемирйўлмаштаъмир" корхонаси вагон-ғилдирак устахоналари базасида экскваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи бунёд этилади.

Мазкур заводни ташкил этиш тўғрисидаги Фармонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 январь куни имзолагани ҳақида kun.uz 16 январь куни хабар қилди.

Хабарда айтилишича, мазкур лойиҳани 2017−2018 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

Бунга қадар экскваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини Янгиерда қуриш режалаштирилган эди.

Лойиҳанинг ҳисоб қиймати 29 млн АҚШ долларини ташкил этади. Завод "Ўзбекистон темир йўллари" маблағи ҳисобига бунёд этилади.