Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион 121 кишига етди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 32 миллион 121 минг кишини ташкил этди. Бу эса аҳоли сони ўтган йилга нисбатан 545 минг 800 кишига кўпайганини англатади.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, 2016 йилнинг январь ойидан декабрь ойи охиригача мамлакатда 726 минг 800 бола туғилган.

Туғилишлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида сезиларли даражада камайгани қайд этилган.

"Туғилиш ҳажми ошиши Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида кузатилган", дейилади Давлат статистика қўмитаси маълумотномасида..

Ўтган йил мобайнида Ўзбекистонда 154,5 минг ўлим қайд этилди.