Лавров: Россия Ўзбекистон билан алоқалар мустаҳкамланишига умид қилади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжуманида Ўзбекистон билан муносабатлар чуқурлашувига умид билдирди, деб ёзди 17 январь куни Sputnik нашри.

“Россиянинг Ўзбекистон билан муносабатларига келсак, бу алоқалар аввалдан стратегик ҳамкорликка асосланган. Ўзбекистон бир неча йил олдин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиққанига қарамай, бу давлат билан икки томонлама иттифоқчилик алоқаларимиз халқаро-ҳуқуқий даражада давом этмоқда. Биз Ўзбекистоннинг янги президенти ва раҳбарияти бу муносабатлардаги ворисликни давом эттиради, деб ҳисоблаймиз”,- деди Лавров.

Ўзбекистон ҳукумати расмийлари ҳам бир неча марта Россия билан иқтисодий-сиёсий муносабатлар давом эттирилишидан манфаатдор эканликларини билдирган эдилар.