Самарқандда 3 киши экстремистик ғояларни тарғиб қилганликда айбланиб қамалди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди диний экстремистик ғояларини тарғиб қилишда айбдор деб топиб, Пайариқ туманилик уч нафар шахс устидан ҳукм чиқарди, деб хабар қилди Sputnik суддаги манбасига таяниб.

45 ёшли Толибжон Ҳакимов, 37 ёшли Ҳотам Салоҳиддинов ва 27 ёшли Обид Содиқов яширин диний гуруҳ тузганликда, аҳоли орасида видеолавҳалар, матн ва экстремистик руҳдаги ғояларни тарқатиш орқали диний экстремизмни тарғиб қилганликда айбдор, деб топилган.

Айтилишича, "Истанбулдаги "Ихсан илм" мадрасасидаги раҳнамолари, Суриядаги "Котибатул Имом ал-Бухорий" террорчилик ташкилоти томонидан тайёрланган экстремистик материаллардан илҳом олган гуруҳ аъзолари Ўзбекистонда ИШИД намунаси бўйича "халифалик" тузиш фикрига тушган”.

Хабар қилинишича, айбланувчилар судда барча айбларига иқрор бўлган. Ҳотам Салоҳиддинов ва Обид Содиқовларнинг ҳар бири 5 йилу 6 ойданга, Толибжон Ҳакимов 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.