Ўзбекистонда чиққан ёнғинни ўчиришга Қирғизистон ўт ўчирувчилари ёрдам берди

Иллюстрация

Ўзбекистоннинг Риштон туманидаги Йигитпирим қишлоғида содир бўлган ёнғинни ўчиришга қирғизистонлик қутқарувчилар ёрдам берди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонасидан олинган маълумотга таяниб хабар қилишича, 18 январда Риштон туманида истиқомат қилувчи Шуҳрат Ёрхоновнинг 7 хонали уйига ўт кетган. Ўзбекистонлик ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келиши учун йўл узоқ бўлгани сабабли Қирғизистондан ёрдам сўралган.

Айтилишича, ёнғиндан уй эгаси ва унинг икки қизи ёнғиндан жароҳат олган ва касалхонга ётқизилган.

Фарғона вилояти, Риштон тумани Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан чегарадош.