Киевда ўзбекистонлик молиявий товламачи қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Киев суди кўп миллионли молиявий товламачиликда айбланиб халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон ватандошини ҳибс қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Суд матбуот хизматининг 19 январь куни билдиришича, 33 ёшли ватандош Ўзбекистон ҳудудида содир этган жинояти учун полиция томонидан қўлга олинган. Унинг ёнидан Доминикан Республикаси ва Ўзбекистон ватандоши паспортлари топилган.

Интерпол орқали қидирувда бўлган мазкур шахс 91 миллион доллардан кўпроқ маблағни ўзлаштирганликда, 200 минг доллар ва 271 минг еврони яширганликда, жиноий фаолияти давомида 77,4 миллион Швейцария франки ва 200 минг Латвия лати миқдорида даромад топганликда айбланмоқда.

Қўлга олинган одам Ўзбекистонга топширилиши айтилмоқда.