Тошкентда жорий йилда жамоат транспорти йўлкираси қимматламайди

Тошкент. Автобусда кетаётган йўловчилар.

“Тоштрансхизмат” ширкати жорий йилда жамоат транспортида йўл ҳақини оширишни режаламаяпти. Бу ҳақда ширкат бошқаруви раиси Отабек Содиқов Sputnik наширга маълум қилди.

“Солиқлар ва энергия манбаларига нархлар оширилганига қарамай, биз жорий йилда йўл ҳақини ошириш режамиз йўқ эканини айтишимиз мумкин”, деди расмий.

Тошкентда йўлкира сўнгги марта ўтган йилнинг апрелида оширилган эди. Ўшанда йўлкира 20 фоизга қимматлаб, 1000 сўмдан 1200 сўмга кўтарилган.

Хабарда айтилишича, яқин кунларда Тошкентда яна 80 йўналиш бўйича жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.