Тошкентда қандай исмлар энг кўп қўйилаётгани маълум бўлди

Статистик маълумотларга кўра, 2016 йилда Ўзбекистон пойтахтида Ислом, Софья, Имрон, Имона ва Фарзона исмлари энг кўп қўйилган исмлар бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган darakchi.uzга кўра, эгизакларга анъанавий Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра исмлари қўйилган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида 19 мингга яқин никоҳ қайд қилинган. 2016 йилда 49881 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу 2015 йилдагига нисбатан мингтага кўпдир.

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган ҳисобот кўра, республика аҳолиси 2016 йилда 401,8 минг кишига кўпайган ва 32,121 миллион нафарни ташкил этган. Ўтган йил давомида 726,8 минг бола дунёга келган. Тошкент ва Навоий вилоятларида туғилиш коэффициенти сезиларли ошгани қайд этилган.