Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлигига қайта сайланди.
Пайшанба куни тарқатилган хабарда айтилишича, федерациянинг ҳисобот-сайлов конференциясида бир овоздан Лола Каримова-Тилляева ваколатларини яна тўрт йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Федерация биринчи вице - президенти лавозимига эса Руслан Мустаев тайинланди.