Ўзбекистонда импорт маҳсулотлари ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпайди

Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан кўрилган фойда 2016 йилда 2 миллиард 100 миллион долларни ташкил қилди.

Регнум агентлигининг 2 февраль куни билдиришича, бу ҳақда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги маълум қилган.

Вазирликка кўра, 2019 йилгача импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан кўриладиган самарадорликни 17, 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.

Хабарда айтилишича, 2016 йилда Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар 2015 йилга қараганда 1,5 маротаба кўпроқ ишлаб чиқарилган.