Оролбўйи аҳолисининг муайян қатламлари учун темир йўл чиптаси 50 фоизгача арзонлатилди

Тошкент темир йўл вокзали.

“Ўзбекистон темир йўллари” Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳолининг муайян қатламига “Урганч-Тошкент-Урганч”, “Кунгард-Тошкент –Кунгард” ва “Шовот – Тошкент –Шовот” йўналишларидаги қатновлар учун билет нархини 50 фоизга арзонлатди.

Хабарда айтилишича, мазкур имтиёз Оролбўйини 2012 йилгача ривожлантириш давлат дастури доирасида жорий этилди.

Бундан буён Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, чернобилчилар, талабалар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар аъзолари тегишли ҳужжатларга эга бўлса, чипталарни 50 фоизгача арзонлатилган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳам Оролбўйи ҳудудларида яшовчи аҳоли қатламига мана шундай имтиёз берилганини эълон қилган эди.