Москвада товламачилик билан шуғулланган ўзбекистонликлар судланади

Москва прокуратураси Ўзбекистон, Россия ва Украина ватандошларидан иборат товламачилар гуруҳига нисбатан очилган жиноят ишини кўриб чиқиш учун судга жўнатди.

Россия Бош прокуратураси матбуот хизматининг билдиришича, 22 ёшдан 44 ёшгача бўлган одамлардан иборат 10 кишилик гуруҳ ўзларини экстрасенс сифатида таништириб, Яраславль вилоятида фаолият юритган.

Улар 2014-2015 йиллар мобайнида парапсихология, эстрасенсорика ва халқ табобати усуллари билан даволашларини матбуот орқали тарғиб қилиб, 55 нафар одамни алдаган. Гуруҳнинг бир йилда топган даромади 20 миллион рублни ташкил қилган.

Товламачиликда айбланаётган гуруҳ аъзолари 2016 йил февралида қўлга олинган.