Ўзбекистонда январь ойида хорижга мева-сабзавот экспорт қилиш 2 баробарга кўпайди

Январь ойи ичида Ўзбекистон хорижга 42 миллион 600 минг долларлик қайта ишланган 31 минг тонна мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 2 баробарга кўпдир.

Sputnik нашрининг хабар беришича, 2016 йил январида 20 миллион 700 минг долларлик мева-сабзовот экспорт қилинган эди.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий харидори Россия бўлиб қолмоқда.

Ўтган ҳафтада Россия ва Ўзбекистон расмийлари мева-сабзавот экспорт қилишда фитосанитар талабларга риоя қилиниши юзасидан протоколни имзолаган эди.