Давлат амалдорларининг хулқ-атвори мониторинг қилинади

Спутник нашрининг хабар қилишича¸ Ўзбекистондаги барча вазирлик ва бошқа давлат идораларига жорий йил июлига қадар ўз ходимларини маънавий хулқ ва одоб нормаларига ўргатиш бўйича ҳаракат режаси ишлаб чиқиш топширилган.

Давлат идоралари ходимларининг қўполлиги ҳақида ҳукумат порталига жуда кўп шикоят келиб тушиши ортидан бошланган бундай жараëн давомида¸ айтилишича¸ расмийлар учун аҳоли билан муносабат қилишга оид тренинг¸ семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

Шундан сўнг¸ Спутник мухбирига кўра¸ 2018 йил июлига қадар Бош прокуратура¸ Адлия ва Меҳнат вазирлиги амалдорларнинг ахлоқ қоидаларига қандай риоя қилаëтгани юзасидан мониторинг ўтказади.