Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февралда амалий сафар билан Сурхондарё вилоятига борди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида ўзининг сайловолди дастурида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши мўлжалланган.

Президент ўтган йилнинг декабрида ҳам ушбу вилоятда бўлиб, вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган, сессияда Навоий вилояти собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинланганди.