Урганч-Хива темир йўлини қуриш ишлари бошланди

Хива Ўзбекистонга келадиган хориж сайëҳлари кўришни истовчи қадим шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинган хабарга кўра¸ 10 февралдан Урганч-Хива темир йўлини қуриш бошланган.

Мазкур йўналиш қурилиши 27-28 январь кунлари Хорахм вилоятига келган президент Шавкат Мирзиëев топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Мазкур сафар давомида Мирзиëев¸ бу тарихий шаҳарга сайëҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида яқин келажакда Хивага тезюрар поезд қатновини ҳам йўлга қўйишни ваъда қилди.