Осиё тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келади

Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао.

Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаонинг февраль охири — март бошларида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки Тошкент ваколатхонаси 14 февраль куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 13 февраль куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев банкнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Хонг Вей билан ташрифга тайёргарлик масалалари муҳокама қилди.

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкига 1995 йилда аъзо бўлган эди. Ўшандан бери то шу кунгача банк Ўзбекистонга 5 миллиард 100 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатган.