Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги тизими яратилади

Ўзбекистонда мамлакатни 2021 йилгача янада ривожлантириш стратегияси доирасида ахборот хавфсизлиги тизими яратилади. Бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатаси мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Рустам Комилов 13 февраль куни Podrobno.uz нашрига маълум қилди.

Унга кўра, стратегияда "ахборот уруш"лари асрида ахборот хавфсизлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

“Бугунги кунда кибертаҳдидлар глобал характер касб эта бошлади. Стратегияда кибертаҳдидлар ва бу соҳадаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш назарда тутилган”, -деб билдирган нашрга Рустам Комилов

Президент Мирзиёев бир неча кун олдин Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегиясини имзолаган эди.