Ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи Умрага жўнаб кетди

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 230 одамдан иборат биринчи гуруҳи 20 февраль куни Умра ибодати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамада “Аброж ал-Кисва” ва Мадинаи мунавварада “Нур ал-Мавадда” меҳмонхоналарига жойлашади. Шунингдек, зиёратчиларга ўзбекистонлик шифокорлар ҳамда ошпазлар хизмат кўрсатади.

Бу йилги баҳорги Умра мавсумида 5500 нафар ва Рамазон мавсумида 670 нафар ўзбекистонликнинг Умра зиёратига бориши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўртасидаги келишувга кўра, “Умра-2017” баҳор мавсуми зиёратчиларини кузатиш 1 апрелга қадар давом этади.