Ўзбекистонда ўтган йили туғилиш камайди, ўлим кўпайди

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳоли сони 32 миллион 121 минг 100 кишини ташкил қилмоқда. Йил бошидан аҳоли сони 545 минг 800 кишига ёки 1,7 фоизга кўпайди.

Аҳолининг 16 миллион 238 минг 500 нафари, яъни 50,6 фоизи шаҳарларда яшайди. Қишлоқ аҳолиси 15 миллион 882 минг 600 кишини ёки аҳоли умумий сонининг 49,4 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2016 йилда 726 минг 800 чақалоқ туғилган. Бу эса 2015 йилга нисбатан 7 минг 300 кишига оздир.

Ўтган йилда вафот этганлар сони 154 минг 500 киши бўлган. Бу 2015 йилга нисбатан 2, 5 минг кишига кўпдир.